Меню

Давлат тест маркази саволлари



Миллий тест тизими атрофидаги можаролар: Бухоро ва Наманганда тест саволлари олдиндан тарқалиб кетган

Ўзбекистонда миллий сертификат имтиҳонлари саволлари сотувга чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди. «Gazeta.uz» умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими атрофидаги можароларни ўрганди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

11 июнь куни аноним блогер томонидан юритиладиган «TentakMinds» канали Бухоро вилоятида умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими топшириқлари (саволлари) тарқалиб кетгани ва Давлат тест маркази (ДТМ) томонидан текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар тарқатди. Кейинчалик ушбу канал биология ва кимё фанларидан тарқалиб кетгани даъво қилинаётган тест топшириқларини эълон қилди. Журналист Хуршид Далиев ҳам ўз каналида Бухорода тест топшириқлари жавоблари тест ўтказилишидан бир кун олдин ёдлатилиши ҳақида ёзди.

ДТМ расмий баёнотида мазкур тест топшириқларининг ҳақиқатан ҳам миллий тест тизимига оид эканлигини тан олди. Шу билан бирга, ДТМ баёнотига кўра, тест топшириқлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган ва Давлат фелдегерлик хизмати ходимлари томонидан тест синови ўтказиладиган биноларга махсус транспорт воситалари орқали махфийлик таъминланган ҳолда тест синови бошланишидан бир соат олдин етказилган.

Тарқалиб кетганлиги ва абитуриентларга сотилганлиги айтилаётган тест топшириқлари, ДТМ баёнотида айтилишича, тест синови ўтказиб бўлинганидан кейин тест синовига кирган шахслар томонидан ёдлаб чиқилган саволлар асосида жуда кўплаб хатолар билан компьютерда терилган, расмли тест топшириқларида расмлар келтирилмаган.

Шу билан бирга, «TentakMinds» каналида эълон қилинган тест вариантлари топшириқлар сони, тузилиши, бўлимлар кетма-кетлиги ва ҳар бир бўлим ичидаги топшириқлар сони жиҳатидан ДТМ расмий сайтида эълон қилинган кимё ва биология фанлари бўйича намунавий тест вариантлари билан бир хил эканлигини кўриш мумкин.

«Gazeta.uz» билан суҳбатлашган мутахассислар тестга кириб чиққан абитуриентлар барча топшириқларни эслаб қолиши, тест топшириқларининг вариант ичида кетма-кетлиги, бўлимлар бўйича тақсимланишини бу даражада аниқлик билан тиклаб бериши имконсизлигини таъкидлаган.

«Gazeta.uz» мухбири билан гаплашган Наманганлик мутахассис 10 июнь куни кимё фанидан ўтказилган тест топшириқлари олдиндан тарқалганини, лекин у қадар кенг доирада тарқалишга улгурмаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, 11 июнь куни биология фанидан ўтказилган тестда ишлатилган топшириқлар тестдан бир кеча олдин жуда кўп абитуриентларга ёдлатилган ва бу абитуриентлар 50 та топшириқни ўз ичига олган тестни тахминан 10 дақиқаларда ечиб чиқиб кетган.

Исмини ошкор қилишни истамаган наманганлик абитуриентнинг сўзларига кўра, кимё ва биология фанларидан абитуриент тайёрлаш билан шуғулланадиган тайёрлов курсида ўқиган 300 га яқин абитуриент бугунга қадар шу фанлардан сертификат олишга муваффақ бўлган ва бу абитуриентларга имтиҳонда тушадиган тест топшириқлари олдиндан ёдлатилган. «TentakMinds» канали Давлат тест маркази директори Мажид Каримов Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида айнан шу тайёрлов курси раҳбари ва ўқувчилари билан учрашгани ҳақида ёзди.

Бундан олдин «Тўрақўрғонликлар» Telegram-каналида Рустам Алиев номи остидаги фойдаланувчи «Тўрақўрғон туманида кимё-биология йўналишида фаолият олиб бораётган айрим шахслар Наманган вилоятида ДТМ саволларини ноқонуний тарқатиш билан шуғулланаётганлиги» ва «ўқувчиларига миллий сертификат баҳосини ноқонуний олиб беришга кўмаклашаётганлиги» ҳақида ёзган эди. Айни пайтда ушбу канал ўчириб қўйилган.

Миллий сертификат учун тест топшириқлари тузишга жалб қилинган экспертлардан бирининг хабар беришича, у май ойида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини Наманган вилоятида биология ҳамда она тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат тест топшириқлари сотилаётгани ҳақида огоҳлантирган. Эксперт «Тўрақўрғондаги тайёрлов курсида тайёрланганлар тестларда қандай натижа кўрсатган? Наманган вилоятининг бошқа туманларида натижа қандай, Тўрақўрғон билан статистикаси бир хилми? Бошқа вилоятларнинг натижалари қандай?» сингари саволларни ўртага ташлади ва ДТМ баёнотида бундай маълумотлар эълон қилиниши кераклигини таъкидлади.

Читайте также:  Появились новые фотографии кроссовера Toyota Crown

«Gazeta.uz» мухбири билан суҳбатлашган наманганлик мутахассис ҳам кимё ва биология фанлари билан бир қаторда, она тили ва адабиёт фанидан ҳам тест топшириқлари сотилганини, тест топшириқлари «ДТМга алоқадор шахс» ёрдамида олиб чиқилганини айтган.

ДТМдаги манбаларнинг хабар беришича, «TentakMinds» канали миллий сертификат тест топшириқлари тарқалишига алоқадор деб атаган экспертларнинг айримлари бундан олдин ёзги кириш тест синовларида кимё фани билан боғлиқ муаммолар кузатилганлиги сабабли четлаштирилган, бироқ Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан миллий тест тизими топшириқларини тузишга тавсия этилган.

Умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сонли қарори билан жорий қилинган. Қарорга мувофиқ, миллий тест тизими доирасида тестларни муваффақиятли топшириб, сертификатга эга бўлган абитуриентларга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида тегишли фандан максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорсионал) балл берилади.

Қарорда сертификат бериш учун тузиладиган тест топшириқлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилиши белгиланган. ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов ҳам тестларнинг мазмунига Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълим вазирлиги масъул эканлигини таъкидлаган эди.

«Gazeta.uz»даги маълумотларга қараганда, тест топшириқлари ДТМда тузилган. Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тавсия этилган экспертлар билан ДТМ ўртасида тест топшириқларини тузиш бўйича шартнома имзоланган. Тест топшириқларини тузишга ХТВ ва инспекция тавсия этган экспертлардан ташқари, ДТМнинг ўз экспертлари ҳам жалб қилинган. Хусусан, она тили ва адабиёт фанидан ХТВ ва инспекция тавсия этган экспертлар томонидан битта тест варианти, ДТМ экспертлари томонидан 3 та тест варианти тузилган ва имтиҳонларда шу вариантлардан топшириқларни аралаштирган ҳолда шакллантириладиган тест вариантлари ишлатилиши айтилган.

Халқ таълими вазирлиги бунга жавобан тестлар тарқалиб кетишининг олдини олиш учун барча экспертлар ДТМ биносида ишлаганини, вазирлик тестларни алоҳида тузиб, тақдим этмаганини билдирди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорида босқичма-босқич умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимининг жорий этилиши белгиланган бўлиб, ҳозирга қадар кимё, биология, математика ҳамда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанларидан миллий тест тизими жорий этилган.

Тест тизими бўйича қарорга мувофиқ, тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тавсия қилинган мутахассислар иштирокида Давлат тест марказининг биносида тузилган ва Давлат тест маркази томонидан назорат материалларини тузишга жалб қилинган Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси экспертлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган.

«Яратилган тестларнинг жойларга етказиб берилиши ёки тестни ташкил этишда Халқ таълими вазирлиги иштирок этмаган», — деб таъкидланган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими учун тест синовлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 2021 йил 9–10 июнь кунлари ўтказилган. Тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази директорининг буйруғи асосида электрон шаклда сертификат берилади.

Читайте также:  Антитела суммарные к хантавирусам возбудитель геморрагической лихорадки ГЛПС в крови НМФА

Ушбу сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорсионал) балл берилади.

Источник

«Тест жавоблари сотилган» – ДТМ миллий сертификат имтиҳонлари бўйича баёнот берди

Давлат тест маркази миллий тест тизимининг тестлари тарқаб кетгани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

Ижтимоий тармоқларда ёзилган мақолаларда келтирилган кимё фанидан тест топшириқлари 11 май куни ўтказилган жараёнга тегишли бўлиб, 9 июнь куни ўтказилган имтиҳонда мазкур тест топшириқларидан фойдаланилмаган.

Биология фани бўйича келтирилган тест топшириқлари ҳақиқатан ҳам 10 июнь куни ўтказилган тест синовларига оид.

Бироқ у тест синови ўтказиб бўлинганидан кейин тест синовига кирган шахслар томонидан ёдлаб чиқилган саволлар асосида жуда кўплаб хатолар билан компьютерда терилганлиги, расмли тест топшириқларида расмларнинг келтирилмаганлиги аниқланди.

Олинган охирги маълумотларга кўра, айрим ўқув марказлари томонидан “бу саволлар тушади” баҳонасида тайёрланган саволлар жамланмаси шахсларга сотилганлиги маълум бўлди. Бугунги кунда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Давлат тест маркази ҳамкорлигида текшириш ишлари олиб борилмоқда”, – дейилади баёнотда.

Баёнотда қўшимча қилинишича, ҳозирга қадар кимё, биология, математика ҳамда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанларидан 2 маротаба миллий сертификат учун тест синовлари ташкил этилди. Тест синовлари жараёни тўлиқ видеокузатув камералари остида ўтказилган.

Тест материаллари Давлат фелдъегерлик хизмати ходимлари томонидан тест синови ўтказиладиган биноларга махсус транспорт воситалари орқали махфийлик таъминланган ҳолда тест синови бошланишидан бир соат олдин етказилган.

Тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг Давлат фелдъегерлик хизмати ходимлари муҳрланган махсус қоплардаги тест материалларини Давлат тест маркази ходимларидан қабул қилиб олди ва барча материаллар тўлиқ ҳолда Давлат тест марказига қайта етказилиши таъминланган.

Источник

Давлат тест маркази саволлари

Давлат тест маркази имтиҳонларнинг тест саволларини эълон қилди

Олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовларида абитуриентларнинг билимлари умумтаълим фанларидан, яъни она тили ва адабиёт, қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, математика, информатика, физика, кимё, биология, география, тарих, инглиз тили, немис тили, француз тили фанларидан билимлари синалиб, уларнинг танловдаги рейтинг баллари аниқланади.

Олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовлари учун тест топшириқлари умумтаълим фанларнинг мазмуни таркиби ва абитуриентларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар асосида ҳар бир фан бўйича алоҳида тест топшириқлари тафсилотларига мувофиқ тузилади.

Энди ўқитувчилар, абитуриентлар ва ота-оналар 2018 йилда олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул тест синовларини ўтказиш учун ҳар бир умумтаълим фани бўйича унинг мазмуни таркиби ва абитуриентлар тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар кодификатори, тест топшириқларининг тафсилотлари ҳамда мазкур тафсилотлар асосида ишлаб чиқилган тест топшириқлари намуналари билан танишишлари мумкин.

Талаблар кодификатори умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун тавсия этилган дарсликлар асосида тайёрланган, дейилади ДТМ ахборот хизмати хабарида.

Талаблар кодификатори ва тест топшириқларининг тафсилотлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда ушбу таълим тизимидаги малакали мутахассислар муҳокамасидан ўтказилган. Ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Илмий-методик кенгаши қарори билан тасдиқланган.

Читайте также:  Есть ли дети у человека на фото

Тақдим этилаётган тест топшириқларининг намунавий вариантлари тасдиқланган талаблар кодификатори ва тест топшириқлари тафсилотлари асосида тайёрланган бўлиб, абитуриентларга, уларнинг устозлари ва кенг жамоатчиликка умумтаълим фанлари бўйича бўлғуси имтиҳоннинг шакли, мазмуни, мураккаблик даражасини намойиш қилиш учун мўлжалланган. Ушбу вариантлар бошқа методик нашрлар билан бир қаторда ўқувчиларга қабул тест синовларига тайёргарлик кўриш учун ёрдам беришга қаратилган.

Кириш имтиҳонларининг тест топшириқлари намунаси мазкур ҳаволада келтирилган.

Источник

Давлат тест маркази саволлари

2020 йилдан абитуриентларга тест синовларида 105 та саволга жавоб беришади. Бу ҳақда бугун, 28 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

ДТМ Тест технологияларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Севар Зупарходжаева 2019 йил 15 майдаги президент қарорида 2020–2021-ўқув йилидан бошлаб ОТМнинг қабул тест синовларига учта мажбурий фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тиллари), математика ва Ўзбекистон тарихи киритилганини, шу билан бирга, абитуриент топширган таълим йўналишига қараб яна иккита фандан имтиҳон топширишини маълум қилди. Шунга кўра, 2020 йилдан абитуриентлар жами 5 та фандан тест топширишади.

“Фанлар мажмуаси, тестлар сони ва баҳолаш мезони шу йилнинг декабрь ойида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланди. Жумладан, ҳар бир фан бўйича саволлар сони ҳам тасдиқлаб берилди. Масалан, она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тиллари), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар биридан 15тадан савол берилади. Жами бўлиб мажбурий фан блокида 45 та савол бўлади.

Илгари тест саволларига 1.1, 2.1, 3.1 баллар берилган бўлса, кейинги ўқув йилидан бошлаб мажбурий фанлар бўйича берилган тўғри жавобларга бир хил – 2.1 балл берилади. Абитуриент мажбурий блокдаги 45 та саволнинг барчасига тўғри жавоб берган тақдирда 94.5 балл олади.

Тест синовларида мутахассисликка оид 2 та фандан саволлар бўлади. Ҳар битта фандан 30 тадан савол берилган бўлиб, иккала фан бўйича берилган тўғри жавоб 3.1 балл билан баҳоланади. Битта фан бўйича максимал 93, иккита фан бўйича эса 186 балл тўплаш мумкин.

Бешта фандан бериладиган барча 105 та саволга тўғри жавоб берилган тақдирда 280.5 балл тўплаш мумкин. Ижодий имтиҳонлар мавжуд йўналишларда баҳолаш мезони бошқача бўлади”, дея ДТМ Тест технологияларини риволантириш бошқармаси бошлиғи Севар Зупарходжаеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Тадбирда мажбурий фанлар бўйича тест топшириқларининг намуналари 2019 йилнинг 22–30 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги академик лицей ва мактабларнинг битирувчилари иштирокида апробациядан ўтказилгани, шунингдек, мажбурий фанлардан шакллантирилган тест топшириқлари онлайн апробациядан ўтказилгани ҳақида маълумот берилди. Мазкур жараёнда қатнашиш истагини билдирган талабгорларга ДТМ расмий сайти орқали мажбурий фанлар бўйича тест топшириқлари намуналарини олиш ва пробацияда иштирок этиш, бу орқали ўз билимларини синаб кўриш имконияти яратилгани таъкидланди.

Севар Зупарходжаеванинг қайд этишича, Давлат қабул комиссиясининг қарори билан фанлар мажмуаси тасдиқланган бўлиб, абитуриентлар таълим йўналишига қараб ихтисослик бўйича қайси фанлардан тест синовларини топшириши белгилаб берилган. Бу ҳақда ДТМ расмий сайти орқали батафсил маълумот олиш мумкин.

Источник